- Журналистика, ЯНГИЛИКЛАР

Танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан ҳамкорликда

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
26 йиллиги ва “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан янги, замонавий драматик ва мусиқали драма асарлари танловини эълон қилади

Танловга тақдим қилинадиган драматик ва мусиқали драма асарларида давр руҳи, бугунги кун муаммолари ва ютуқлари, жамият ҳаётидаги ўзгаришлар акс этиши шарт. Шунингдек, олимлар, ҳарбийлар, ички ишлар, тиббиёт ходимлари, санъаткорлар, ўқитувчилар, деҳқонлар, иқтисодчилар, банк ходимлари, фермерлар, тадбиркорлар, ҳайдовчилар, қурувчилар, чўпонлар, ёш ихтирочилар, давримизнинг илғор аёллари ҳаёти акс этган, миллатлараро бағрикенглик, тотувлик, инсонпарварлик ғояларини ўзида жо этиб, ёшларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб вояга етишида ўрнак бўладиган, улар онгида ватанпарварлик, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғуларини мустаҳкам қарор топтирадиган, ҳаётий воқеалар акс этган асарлар бўлиши лозим.

Тақдим этиладиган асар ўзбек тилида, 3 нусхада (электрон варианти билан), компьютерда А4 форматда, 1,5 интервал, 14 шрифтда кўчирилган бўлиб, ҳажми 30-40 саҳифадан ошмаслиги зарур.

Танловда ёшидан қатъи назар, барча ижодкорлар драматургиянинг драма ва мусиқали драма йўналишидаги асарлари билан иштирок этиши мумкин.

Асар белгиланган тартибда юборилмаса, мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

Тақдим қилинган асарлар муаллифларга қайтарилмайди.


Барча асарлар нуфузли ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилади. Танлов ғолиблари 2 та йўналиш (замонавий драматик асар ва замонавий мусиқали драма) бўйича мукофотланади:

1-ўрин (замонавий драматик асар йўналиши бўйича жами 1та) энг кам иш ҳақининг 120 баробари миқдорида;

1-ўрин (замонавий мусиқали драма йўналиши бўйича жами 1та) энг кам иш ҳақининг 120 баробари миқдорида;

2-ўрин (замонавий драматик асар йўналиши бўйича жами 1та) энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида;

2-ўрин (замонавий мусиқали драма йўналиши бўйича жами 1та)  энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида;

3-ўрин (замонавий драматик асар йўналиши бўйича жами 1та) энг кам иш ҳақининг 80 баробари миқдорида;

3-ўрин (замонавий мусиқали драма йўналиши бўйича жами 1та) энг кам иш ҳақининг 80 баробари миқдорида;

Рағбатлантирувчи мукофот (замонавий драматик асар йўналиши бўйича жами 1та) энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида;

Рағбатлантирувчи мукофот (замонавий мусиқали драма йўналиши бўйича жами битта) энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.


Ижодий ишлар 2018 йилнинг 15 ноябрига қадар қабул қилинади ва ғолиблар жорий йилнинг 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами арафасида эълон қилинади.

Асарлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги репертуар-таҳририят шўъбасига юборилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т.Шевченко кўчаси,
1-уй. Репертуар-таҳририят шўъбасига,  тел: 256-85-28

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan