Мутафаккир шоирлар ҳайкали лойиҳаси учун эълон қилинган танловда Ғафур Жўраев ғолиб бўлди

990

Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳайкаллари лойиҳаси учун эълон қилинган танловда ҳайкалтарош Ғафур Жўраев лойиҳаси ғолиб деб топилди. Бу ҳақда «Турон24» ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Ғафур Жўраев лойиҳаси “Тонг” (“Субҳ”) дея номланиб, “Низомиддин Алишер Навоий” номидаги боғда тадбиқ этилади.

Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон Душанбедаги “Ёшлар 50 йиллиги” боғига “Низомиддин Алишер Навоий” номини бериш ва бу боғда ўзбек ва тожик халқининг дўстлиги рамзи сифатида Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш борасида фармон берган эди. 2018 йилнинг 13 апрелида Душанбе шаҳар раиси Рустами Имомалининг қарори билан мазкур фармон доирасида икки мутафаккир ҳайкали лойиҳаси учун танлов эълон қилинган эди.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг