Газетамизнинг 38 Сонида…

612

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Мақом – бебаҳо бадиий қомус

Кеча қадимий ва навқирон Шаҳрисабзда
1-Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросими бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари Амир Темур бобомиз барпо этган Оқсарой майдонида ўтаётган 1-Халқаро мусиқа анжумани иштирокчилари ва меҳмонлари,

ЮНЕСКО вакилларини самимий қутлаб, жаҳон халқларининг мусиқий хазинасига айланган мақом санъатини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уни келгуси авлодларга безавол етказиш мазкур анжуманнинг асосий мақсади эканини алоҳида таъкидлади.

Анжуманда дунёнинг етмишдан зиёд мамлакатидан ташриф буюрган уч юзга яқин машҳур хонанда ва созандалар, маданият ва санъат арбоблари, мусиқашунос олимлар иштирок этмоқда. Тадбир қатнашчилари санъат усталари ижросида янграган мақом дурдоналаридан баҳраманд бўлдилар.


Уйғонган  умидлар  ёғдуси

Август ойи оиламизда кетма-кет байрам: ўзим, тўнғич ўғлим, кенжа қизим, иккита неварам шу ойда таваллуд топганмиз.

Бу йилги туғилган кунимнинг табрикларини қабул қилиб улгурмасдан, шошилинч етиб келишим зарурлиги ҳақида Тошкентдан хабар келди. Зудлик билан поездга чиқдим ва Қизилқумдан ўтаётган оқшомда телефондан табриклар ёғила бошлади…  Хуллас, саҳро кезиб, Қоратовни  айланиб юрган қорақалпоқнинг оддий бир ёзувчиси сифатида Нукусдан чиқиб, эрталаб  поезддан Ўзбекистон халқ ёзувчиси бўлиб тушдим…


Ҳамият, андиша, асов муҳаббат

Шу йил баҳорда “Академнашр” нашриёти чоп этган “Шовуллаган дарахтлар юрти” номли шеърий китоб кўнглимда йиғилиб юрган айрим гапларга йўл очиб берди. Муаллиф — Шаҳрибону. Китоб қандай тасодиф билан қўлимга етган бўлса, унинг муаллифи ҳам шундай нотаниш. Муҳими бу эмас, албатта. Муҳими яхши шеър билан дийдорлашув. Қайлардадир, кимдир менинг саволларимга жавоб топгану, уни ўзимга сездирмай китоб қилиб менга йўллагандек.


Парчаланган харсанг қиссаси

Таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Донишманд Сизиф” романи (Тошкент, “Ozbekiston”, 2016) мавзу, фабула ва услуб нуқтаи назаридан аввалги асарларидан жиддий фарқ қилади. Муаллиф бу романида инсон моҳияти нима, деган мангу саволга фалсафий-бадиий ечим излаб, юнон мифологиясидаги машҳур афсоналардан бирига мурожаат этади. Шунингдек, романда бир неча сюжет чизиғи бўлади, деган анъанавий тасаввурга қарама-қарши ўлароқ биргина сюжет чизиғидан фойдаланади. Бу – маъбудлар маъбуди Зевс қаҳрига дучор бўлиб, абадиян харсангтош юмалатмоққа маҳкум этилган Сизифнинг серзаҳмат  курашига доир воқеа-ҳодисалар тизимидир.


Ҳикоя: Айри

Ҳовлимизнинг  орқасидаги томорқа ерда бир туп ўрик кўчати бўларди. Уни данакдан кўкартирганман. Кўчат шамолданми, остидаги тупроқнинг бўшлигиданми анча қийшайиб ўсди. Учинчи йили гулга кирди. Отам толдан йўғонлиги ўғир дастадек келадиган бир айри чопиб олиб, кўчатни тўғрилаб, унга тираб, боғлаб-чирмаб қўйдилар. Энди кўчат ҳар қандай шамолга ҳам дош бериб, қоматини тик тутганча мағрур турарди. Отам айрининг учини ерга кўмаётганларида:

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг