Ибратли ҳикоялар туркумидан: Илмнинг хосияти

236

Азамат яна хотини билан ғижиллашиб қолди.

-Мундоқ, четга чиқиб ишлаб келсангиз камайиб қолмайсиз-ку. Ўша ишлаб келаётганлар ҳам сиздақа одам. Бир жойи камайиб қолаётгани йўқ, дедию хотин қарсиллатиб эшикни ёпди. Азамат бошига қўлини қўйиб ётганича ёшлигини эслади. Дадаси мактабда домла эди.

-Ўқи, деб Худонинг зорини қилди. Аммо, ўғил на ҳунар ўрганди, на ўқиди. Бошини кўп жойга уриб кўрди. Ҳар сафар нимадир сабаб бўладию, ҳеч иши юришиб кетмайди. Аксига олиб хотин ҳам жуда хиллашган.Дангасагина. Ҳеч бошлаган ишини охири кўринмайди. Баъзан, хотин ҳам пешонасига қўлини тираб ўйга толади.

-Бу ёғига болалар катта бўлишяпти. Нимадир қилиш керак?

* * *

Акбаржон яхши ўқирди. Домла ҳар сафар Акбаржонни бошини, елкасини силаб қўяр, бу меҳр ва самимият ортида катта ишонч бор эди. У шу ишончни боласига соғинарди. Афсус…

* * *

Домла кексайди. Боласи ўғри, жиноятчи бўлмади-ю дангасагина бўлиб улғайди. Чол-кампирни пенсиясига ияк тирасада амал-тақал қилиб куни ўтарди.

Навбати билан оилани суяб турган устунлар қулади. Олдинига яқинларни кўмаги билан унча-мунча тирикчилик ўтиб турди. Кейин, секин-секин ҳаммаси тугади.

Бугун ҳам турмуш ташвишларидан бошини қай деворга уролмай ётган чоғларида эшик тақиллади. Эр -хотин ҳушёр тортишди.

Азамат судралганча оғриниб ўрнидан турди. Эшикни очди. Эшик тагида савлатли -савлатли йигитлар туришар,

кўчада эса қора рангли «Каптива»машина турарди.

Йигитлар саломлашиб бирин-кетин ҳовлига кириб келишди. Каттаси бўлса керак- йигитлардан бири сўрига ўтириб домлани сўради. Домланинг оламдан ўтганини эшитгач юзига фотиҳа тортиб

-Мени танимадингиза, деди. Домланинг ўғли йигитни элас -элас эслай бошлади.

-Домланинг дуолари билан ўқиб кам бўлмадим. Тил ўрганиш бўйича дунё кездим. Илмий иш қилиб лимлик даражасига эришдим. Бугун катта-катта тил ўрганиш марказлари очганман. Чет элда эдим. Ўзбекистонга айтдиму қўй сўйиб биринчи домлани йўқлагим келди.

-Ака, бугун иложи бўлса ҳовлингизда қозон оссам. Домлани йўқлаб шу ерда эҳсон қилсам, деди.

Бир неча лаҳзада ҳовли гавжумлашиб кетди. Анчадан бери бу ҳовлидан файз ҳам кетиб қолган экан. Тўйга айланиб кетди.

Илмнинг хосияти, деганлари шумикин? Гарчи домланинг ўзи бу дунёни аллақачон ташлаб кетган бўлса-да, домланинг илм -зиёси ҳовли узра нур сочарди.

Бу ҳовлига ўша зиёни олиб кирган инсон эса домланинг ишонч аталмиш мукофотига сазовор бўлган илмга ташна ва ақлли ўқувчиси Акбаржон эди.

Дилфуза ҚОСИМОВА

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг