- АДАБИЁТ, Назм ва наср

Ижодкор боғбон: Ҳаё

Ҳаё

Қадимда ҳаё ва иболи, гўзалликда ягона бир қиз турмушга чиқмасдан олдин йигитга шарт қўйибди: “Йилда бир кун рухсатсиз уйдан чиқиб сайр этиб келиш”. Йигит рози бўлибди.

Қиз келинлик одобини жойига қўйиб, ширин сўзи, меҳнати билан оиласининг фаровонлигини оширибди. Ҳар куни таҳорат суви тайёрлаб, ота-онасининг дуосини олибди.

Бир куни эри билан бўлган аҳдлашувга кўра, ўзи билган қамишзор томонга кетибди. Қамишларга дардини айтиб, йиғлай-йиғлай юрагини бўшатибди. Қамишлар бундан таъсирланиб ҳазин овоз чиқариб, шовуллашга тушган экан “Оббо, қамишлар ноламни шамолга айтиб, оламга ёядиган бўлди-ёв”, деб қўрқиб кетибди ва оҳ тортган экан, қамишзорга ўт тушиб, чарсиллаб ёна бошлабди.

Аёлининг бу ҳолатини кўриб орқадан пойлаб келган йигит: “Қойилман, шунча дардини ҳаё пардасида сабр билан сақлаб, оилада лом-лим демай юрган экан” дебди ва унга меҳри янаям ортибди.

Ўша ривоят ўтмишдаги ўзбек аёлларининг оилада нақадар сабрли бўлганидан далолат беради. Ҳозирги баъзи қизларимизнинг ҳаё пардасидан чиқиб кетаётганини ўйласам, ўша ривоят ёдимга тушаверади, тушаверади…

Ғани АБДУЛЛАЕВ

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan