Таниқли шоира Зулфия Мўминованинг “Wоман is Unbeatable” (“Аёлни енгиб бўлмайди”) номли шеърий тўплами Америка Қўшма Штатларида чоп этилди. Таржимон Асрор Аллаяров.

Тўпламга киритилган шеърлардан бири “Туфличалар” Герма­ниядаги музейда Иккинчи жаҳон уруши қурбони бўлган эркак, аёл ва болалар оёқ кийимлари ҳамон сақланаётгани ҳақида ҳикоя қилади. Бу нарса унинг инглиз тилидаги вариантида ҳам шундай талқин этилган. Ушбу шеър жаҳоннинг машҳур нашрлариданида ҳам чоп этилди, шунингдек,  бутунжаҳон шоирларининг Польшада нашр этилган халқаро антологиясидан ўрин олди. Британиялик ва канадалик ижодкорлар ташаббуси билан чиқарилган китобга ҳам киритилди.

Ижодкорнинг Орол денгизи муаммоларига бағишланган “Орол денгизи” номли шеърини ҳам эътироф этиш лозим. Денгизга мурожаат тарзида ёзилган шеърида унинг бугунги кундаги ҳолати баён этилган. ­Шоира Оролга она сифатида мурожаат этган ва барчани унинг сабоқларидан хулоса чиқаришга ундаган. Шеърнинг инглиз тилидаги вариантида ҳам шундай мазмун тўла ифодаланган.Китобдаги бошқа шеърлар ҳам таржимада аслиятидаги мазмун-моҳиятини сақлаб қолган. Таъсирчан ва эътиборни тортадиган даражада инглиз тилига ўгирилган.

Бахтиёр ОМОНОВ,

Қўқон Давлат педагогика институти чет тиллар факультети ўқитувчиси.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг