Сара ҳикояларимиз турк тилида

317

Ёзувчилар уюшмаси томонидан қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тар­ғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро анжуман уюштирилиши миллий адабиётимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори юксаклигининг намойиши ҳамдир. Тадбир доирасида ва ундан кейин ҳам ўзбек адабиёти намуналарини чет элларда нашр қилиш бўйича амалий музокаралар ўтказилади, албатта. Ўрни келганда ушбу жараён бир неча йил бурун бошлангани ва бу борада талайгина ишлар амалга оширилганини таъкидлаш жоиз.

Хусусан, 2012 йили Туркиянинг ўози университети профессори, таржимон Фатма Ачик томонидан “Ўзбек ҳикоячилиги ва ўзбек адабиётининг сара намуналари” номли залворли тўплам нашр этилган эди. Мазкур тўпламдан Чўлпон, ўафур ўулом, Абдулла Қаҳҳор, Одил Ёқубов, Саид Аҳмад, Саида Зуннунова, Пиримқул Қодиров, Шукур Холмирзаев, Омон Мухтор, Эркин Самандар, Ўткир Ҳошимов, Хайриддин Султонов, Тоғай Мурод, Хуршид Дўстмуҳаммад, Назар Эшонқул, Уйғун Рўзиев сингари, жами ўттиз нафар адибимизнинг ҳикоялари киритилган. Таржимон Фатма Ачик Туркистон адабиётининг бир асрлик манзаралари хусусида фикр юритиб, шундай ёзади: “Таржима жараёнида кўплаб жумлаларни аслиятдагидек сақлашга интилдим. Уларни Туркия туркчаси билан уйғунлаштириш асносида, бу бетакрор туркий лаҳжаларимиз нафақат тилшунос мутахассислар, умуман туркий халқлар учун ҳақиқий хазина эканини такрор ҳис этдим”.

Китобнинг дастлабки бўлимида ўттиз нафар ўзбек адибларининг турк тилига ўгирилган ҳикоялари, кейинги бўлимда эса айнан шу ҳикояларнинг лотин имлосидаги ўзбек тилида аслияти берилган.

Дарвоқе, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти намуналарининг хорижда ўрганилиши ҳамда тарғиб этилиши, бадиий таржима муаммолари, моҳир таржимонлар тайёрлашда миллий ва жаҳон тажрибасини уйғунлаштириш мақсадида илк бор ташкил этилаётган мазкур анжуман, юқоридаги сингари адабий тўпламларнинг тайёрланиши ва чоп этилишида муҳим аҳамият касб этади.

Х.БАХТИЁР

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг