«Энг яхши китобхон» кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

271

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими йил давомида Марказий ҳарбий окург қўмондонлиги билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги «Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш доирасида «Самарқанд китоб олами» маънавий-маърифий мажмуасида ёш ҳарбийлар ўртасида «Энг яхши китобхон» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари А.Солиев, Х.Нуруллаев, З.Эшонқулова томонидан ғолиблар аниқланди.
Биринчи ўринни Шерзод Беғамов, иккинчи ўринни Ойбек Орипов, учинчи ўринни Нурали Мўминов эгаллади. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг