Фарғонада “Зулфияхоним қизлари” клуби

977

Аёл оқила бўлса, миллат йўлдан адашмайди, дейди алломалар. Бугунги глобаллашув асрида ушбу ҳақиқат қалбимизга янада яқин бўлиб қолди. Фарзанд онанинг қалб қўри, ақл булоғидан сув ичиб камол топар экан, бўлажак оналарни ёшлик чоғидан соғлом муҳит таъсирида катта ҳаётга тайёрлашда ҳикмат кўп. Давлатимиз раҳбари шу йил 5 апрелда имзолаган «Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида уюшма вилоят бўлимлари қошида «Зулфияхоним қизлари» клубини тузиш масаласига алоҳида урғу берган эди. Ана шу даъватдан келиб чиқиб, Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлимида «Зулфияхоним қизлари» клуби очилди.

Шу муносабат билан ўтказилган таъсис конференциясида Зулфия Мўминова, Муҳтарама Улуғова, Умида Абдуазимова, Хуршида Қўчқорова, Дилбар Ҳайдарова каби таниқли шоира ва адибалар, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибалари, турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ижодкор қизлар иштирок этди. Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Э.Сиддиқова бошқарган анжуманда клуб низоми, фаолият йўналишлари бўйича меъёрий ҳужжатлар тасдиқланди. Турли  соҳалар бўйича кичик клублар ишини йўлга қўйиш, таълим даргоҳларида ташаббускор қизлар иштирокида тажрибали раҳбар аёллар билан учрашувлар ташкил этиш, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар билан суҳбат ҳамда китоб сайллари ўтказиш, истеъдодли қизларни кашф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Анжуман қатнашчилари Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳайкали пойига гул қўйишди.

Дилшода ЭРГАШЕВА

Фарғона

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг