Нашриётлар ўртасида танлов

135

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди қозоқ ёзма адабиётининг асосчиси, улуғ мутафаккир Абай Қўнанбоев ҳаёти ва ижодий фаолиятига баўишланган “Ўзбек ва қозоқ адабий алоқалари” мақолалар тўпламини ҳамда “Абай” шеърий тўплами (“Сайланма”)ни нашр этиш бўйича нашриётлар ўртасида

танлов эълон қилади

КИТОБЛАРНИНГ НАШР КЎРСАТКИЧЛАРИ:

1.“Ўзбек ва қозоқ адабий алоқалари”

Китобнинг бичими 84+108 1\32 рангли қаттиқ муқовада, форзац рангли, матн оқ-қора ранг ва офсет қоғозда, ҳажми – 208 бет. Адади 1000 дона.

2.“Абай” (сайланма)

Китобнинг бичими: 84+108 1\32 рангли қаттиқ муқовада, форзац рангли, матн оқ-қора ранг ва офсет қоғозда, ҳажми – 304 бет. Адади 2000 дона.

ТАНЛОВГА ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР КЎРСАТИЛИШИ ШАРТ

1.Босмахона хизматини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия (рухсатнома) нусхаси.

2.Картотека қарздорлиги тўғрисидаги маълумотнома.

3.Нархларни асословчи смета ҳисоб-китоблари.

4.Танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза (эркин шаклда).

Танлов муддати эълон чиққан кундан бошлаб 10 кун.

 

Буюртмачи манзили: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, А.Навоий номидаги Миллий боғ ҳудудидаги «Адиблар   хиёбони». Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси.

Телефонлар: 231-69-88; 231-69-87 (факс).

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг