Тоғай Мурод ҳақида ҳотиралар

118

Тоғай Мурод (Менгноров) 1948 йили Сурхондарё вилоятининг Денов тумани, Хўжасоат қишлогида туғилган. 1966—1972-йилларда Тошкент давлат дорилфунунининг журналистика факултетига ўқишга кирган. Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1994).

1972—1973-йилларда республика радиоси «Ватандошлар» таҳририятида бўлим муҳаррири бўлиб ишлаган, 1973—1974-йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1976—1978-йилларда эса «Ўзбекистон физкултурачиси» рўзномасида таржимон, 1982—1984- йилларда «Фан ва турмуш» ойномасида бўлим муҳаррири бўлиб ишлади. 1985—1987 йилларда Москвадаги Жаҳон адабиёти олийгоҳида таҳсил олиб қайтди.

Асарлари: «Юлдузлар мангу ёнади» (1976 йил), «От кишнаган оқшом» (1979 йил), «Ойдинда юрган одамлар» (1980 йил), «Момо ер қўшиғи» (1985 йил) қиссалари, «Отамдан қолган далалар» (1993, ушбу асар асосида бадиий филм яратилган, 2001), «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» (2001) романлари.

Таржималари: Жек Лондоннинг «Бойнинг қизи» драмаси ва ҳикоялари, Э. Сетон-Томпсоннинг «Ёввойи йўрға» қиссаси.

Тоғай Мурод 2003 йилда вафот этган.

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг