АДАБИЁТ Адабиётшунослик МУҲИМ ХАБАРЛАР

Алишер Навоий асарлари қорақалпоқ тилида

Ўзбек мумтоз адабиётини ғазал мулкининг султони, ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий ижодисиз тасаввур қила олмаймиз. Буюк мутафаккир нодир асарлари билан туркий тилимизнинг нақадар нафис ва сержило эканини амалда исботлаб берди. Биргина “Муҳокамат ул-луғатайн“ асарида тилимизнинг имконлари бошқа тиллардан қолишмайдиган даражада экани кўрсатиб берилган ва туркий тилдаги бир феълнинг 99 та варианти мисол келтирилган. “Хамса” асарининг айнан она тилимизда ёзилишининг ўзи оламшумул воқеа бўлди. Бу чашмадан сув ичган Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Шермуҳаммад Мунис. Муҳаммад Ризо Огаҳий, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат сингари не-не улуғ шоирларимиз ўз ҳаётлари мобайнида Навоий ижодига қайта ва қайта мурожаат қилганлар, уни ўзига устоз билганлар.

Қорақалпоқ адабиёти тарихига назар ташлар эканмиз. Ажиниёз Қусибой ўғли,Бердақ Қаррабой ўғли каби буюк сиймолар ҳам Наво­ий ижодини ўрганишгани ва унинг таъсирида уз ижод намуналарини яратишганини кўрамиз.

Бердақнинг “Навоийдан савод очдим” дея ёзишининг ўзиёқ юқоридаги фикримизнинг тасдиқидир. Ажиниёз эса, Навоий кўплаб мурожаат қилган баҳрларда ғазаллар битган.

(мақолпнинг давомини газетамиз саҳифаларида ўқинг)

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan