Мухлис минбари: Менинг қувончимнинг чеки йўқ…

Хабарингиз бор, бир неча кунлардан буён газетамизнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти анчагина ривожланди. Тармоқлардаги саҳифага келаётган хабарлар кундан кунга ортиб бормоқда. Мухлислардан келган хабарлардан бирини сиз билан ҳам баҳам кўришга жазм этдик.

– Менинг қувончимнинг чеки йўқ. Ватанимизнинг адабиёт ва санъатини эъзозлаб тараннум этувчи бундай ҳуш ҳабардан ўйлайманки, менга ўхшаган кўплаб санъат шайдоларию адабиёт иҳлосмандларининг ўз савияларини шакллантириш имконятини яратилиш барча ўтган адблар орзуси бўлган. Мана ўшал орзулар ижобати бизларга насиб этмоқда. Яна мени кўнглимга таскину-мадад бўлгани мен каби ҳаваскорлар билан ҳамкорлик қилишингиз бўлди – дейди, Аҳмаджон Халилов исмли фойдаланувчи.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan