МАДАНИЯТ Маънавият ЯНГИЛИКЛАР

Бугуннинг ёшлари. Кутубхона очган қиз

Давлатимиз раҳбари “Ўзбекистон ёшларига байрам табриги”да “Улкан бунёдкорлик жараёнлари ёшларимиз илгари сураётган лойиµа ва ташаббусларни юзага чиқаришда, уларнинг эл-юртимизга фидойи раµбар ва мутахассис, ҳақиқий шахс ва граждан бўлиб шаклланишида беқиёс ўрин тутади”, деб таъкидлади. Дарҳақиқат, илм ва ижодда, тадбиркорлик ва спорт соҳаларида иқтидорини намоён этаётган ёшларнинг ютуқлари барчани мамнун этаётир.

Ёшлар байрами арафасида Ховос шаµридаги 44-мактаб боғ-хиёбони туман ёшларининг китобхонлик, санъат ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар бўйича беллашувлари майдонига айланди. Тадбирга туман қишлоқлари ва маҳаллаларининг ташаббускор ёшлари тўпланиб, эришаётган ютуқларини намойиш этишди. Ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этаётганлар махсус мукофотлар билан тақдирланди. Улар орасида, 16-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Лайло Усмоналиева бошлаган ташаббус эътибор қозонди.

Лайлонинг отаси Янгиердаги асфальт-бетон заводида ишлайди. У отасининг астойдил кўмаги ва Ёшлар иттифоқи туман бўлими, шунингдек, “Тўкинчилик” МФЙ қўллаб-қувватлаши туфайли ёшларни китобхонликка жалб этиш бўйича     лойиҳасини амалга оширишга муваффақ бўлди. 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни собиқ хусусий дўкон ўрнида қишлоқ ёшлари учун кутубхона очилди. Мактаб муаллимлари, ўқувчилар ҳамда ташаббусга қўшилган фаол маҳалладошлар зиё масканини турли бадиий ва илмий адабиётлар билан тўлдиришди.

Бу янгилик бутун туманда акс-садо берди. Тадбирда қатнашган ижодкорлар Лайлодан кутубхона иш тартиби ҳақида сўрашди. Мутолаага қизиқувчилар китобларни шу жойда ўқишдан ташқари уйларига ҳам олиб кетишлари мумкин. Бунинг учун махсус дафтар очилган. Бир ҳафта ўқиш учун олинган китобга минг сўм ҳақ тўланади. Йиғилган пуллардан янги китоблар харид қилиш, кутубхона фондини бойитиш учун фойдаланилади. Қаранг, қандай яхши ташаббус: минг сўмга нари борса битта музқаймоқ олиб ейиш мумкин. Бироқ шу пулга кутубхонадан олинган китоб эса, тафаккурни чархлаб, маънавиятни юксалтиришга хизмат қилади. Лайлонинг ташаббуси бошқа шаҳар ва қишлоқларимизда ҳам кенг қулоч ёзади, деб умид қиламиз.

(мақолпнинг давомини газетамиз саҳифаларида ўқинг)

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan