Уюшма ва ҳудудий бўлимлари фаолиятидан

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” республика ижодий танлови таідимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда уюшма мутасаддилари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари, ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мазкур танлов Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, замонавий ва фаол тадбиркорлар сафини кенгайтиришга, юртимизда тадбиркорлик маданиятини ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди. Шунингдек, танлов шартлари ва мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенгроқ тарғиб қилиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Фарғона. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ва «Фарғонаазот» акциядорлик жамияти ҳамкорлигида китобхонлик танлови ташкил этилди.

Танловда «Фарғонаазот» акциядорлик жамиятининг 12 нафар ходимлари бадиий адабиёт мавзуларида беллашдилар.

Танлов ғолибларига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими томонидан китоблар тўплами ва «Фарғонаазот» акциядорлик жамиятининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

Сирдарё. Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус касб-ҳунар коллежида “Ватанимга муносиб фарзанд бўламан” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ёшларга китоб ўқишнинг аҳамияти, китоб мутолаасининг инсон маънавиятини шакллантиришдаги ўрни ва ёшлар онги ва тафаккурини юксалтиришда аµамияти ҳақида сўз юритилди.

Ёшларга “Ижод” фонди томонидан ажратилган китоблар ва Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг совғалари топширилди.

Самарқанд. Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “Халқ банки”нинг Самарқанд вилоят филиалида «Шоиру шеъру шуур» мавзуида ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда барча соµалар қатори адабиёт, санъат ва маданият ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани, айниіса ижодий ташкилотлар ўртасидаги “Дўстлар клублари” фаолияти, йирик корхона, банк ва компаниялар билан доимий ҳамкорлик, уларнинг ижод аҳлига кўрсатаётган ҳомийлиги бугун ўз самарасини бераётгани хусусида сўз борди.

Бухоро. Ёшлар куни айёми кўҳна ва боқий Бухорода ҳам улкан шодиёнага айланиб кетди. Кўча ва хиёбонлар, спорт мажмуалари, маданият ва истироµат боІлари, вилоятнинг энг сўлим ва салқин гўшалари байрам туфайли чирой очди.

Устоз шоир-ёзувчилар ва ёш истеъдодлар иштирокида кечган “Назм ва наво” кечалари, янги китоблар тақдимоти, “Энг зукко шеърхон”, “Энг фаол китобхон”, “Мен севган қаҳрамон”, “Менинг биринчи китобим” танловлари Ёшлар куни тадбирларига ўзгача шукуҳ бағишлади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan