МАДАНИЯТ МУҲИМ ХАБАРЛАР Театр ва кино

Театрнинг «жони» кимнинг қўлида?

Театрнинг жони — яхши асар. Нафаси — ижро. Драматургия манзилни айтади. Режиссура уни шу манзилга олиб бориш йўлини ахтаради. Албатта, бунда ёруғ сафарда керакли бўладиган барча нарсаларнинг ўз қадр-қиммати бор: либосу безакдан тортиб мусиқагача — драма инсон юраги, томошабин қалби сари шу зайл йўл олади. Бу қалб уйи эшигининг қай даражада очиқ ёки ёпиқлиги эса, жиддий айтсак, театр учун ҳаёт-мамот масаласи. Кеча, бугун ва эртага ҳам шундай бўлиб қолиши табиий. Ким нимани хоҳлайди, савияси қандай, деган саволлар ечими ўша одамнинг маънавий эҳтиёж даражасини белгилайди. Лекин унинг маънавий эҳтиёж меъёри шу экан-да, деб ўз ҳолига ташлаб қўйиш жамиятда маънавий таназзулнинг кучайишига олиб келади.

(мақолпнинг давомини газетамиз саҳифаларида ўқинг)

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan