Истиқболи нурафшон шаҳар

Дарёдаги тўлқинлар бир-бирини етаклаб, олис манзиллар сари ягона, қудратли оқим бўлиб интилгани каби, бадиий ижодда шеърият, публицистика жанрлари доимо ёнма-ён, муштарак ривожланади. Ижодкорнинг қалб овози ҳар икки жанрда ҳам баралла янграб турса, бу унинг халқи, Ватани, буюк ҳақиқат ва адолат йўлида бир зум ҳаловат билмаётганидан далолат.

Ўзининг ижодий фаолиятида доимо ана шундай тамойилларга амал қилиб келаётган Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир “Янгиланаётган Ўзбекистон” номли янги публицистик тўпламини нашрга тайёрлади. Янги тўплам шартли равишда уч бўлимга ажратилган. Дастлаб сиз Бобур ҳазратларининг тушларига нур берган, қалбига ишонч солган жаннатмонанд воҳа – Тошкент вилоятининг тавсифи, тарихи, бугуни,  истиқболини яратаётган заҳматкаш, бунёдкор инсонлари, замондошларимиз ҳақидаги ҳали матбуотда эълон қилинмаган публицистик мақолалар билан танишасиз. Кейин “Кўз юмсам кўзимда Ватан кўринди” бўлимида янгиланаётган Ўзбекистон, унинг раҳнамолари, истиқлолимизнинг фидойи фарзандлари, муаллифнинг шахсий кечинмалари борасидаги фикр-мулоҳазалар билан ва ниҳоят “Бир келинг, бир келинг Ўзбекистонга” бўлимида эса Она Ватанимиз мадҳидаги янги шеърлар эътиборингизга ҳавола этилади. Ушбу гўзал публицистик тортиқдан эътиборингизга ҳавола этилаётган парча сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.

(мақолпнинг давомини газетамиз саҳифаларида ўқинг)

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan