Китобдан яхши дўст йўқ

377

Бугун юртимизда кигобхонликни оммалаштириш мақсадида аҳоли қатламларини мутолаага жалб қилиш, кутубхона ва ахборот-ресурс марказларини китоб билан бойитиш, мусобақа, викторина каби кичик доираларда ўтказиладиган тадбирларни катта давраларга кўчириш лойихалари устида иш олиб борилмоқда.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ҳам ҳар куни минглаб китобхонлар маънавий эхтиежларини қондириш учун ташриф буюрадилар. Излаган манбаларини топиб беришда, китобхонларга кўнгилли хизмат кўрсатишда кутубхона ходимларининг катта хизмати бор. Йил бошидан буён олтмиш уч мингдан ошиқ китобхонга хизмат кўрсатилди. Ўқув залларида ташриф буюрувчилар учун барча шароитлар яратилган, электрон ва босма манбаларни излаб топиш учун қулайликлар мавжуд. Фонднинг очиқ тарзда жойлашгани фойдаланувчига китоб жовонлари оралаб зарур китобларни бемалол излаш ва буюртма бериш, шунингдек, кутубхона фондига янги олинган китоблар билан яқиндан танишиш имконини беради.

Бугун кутубхонадан яхши ва янги адабиётларни топиш мумкин. Лекин кўпинча китобхонлар, айниқса, ёшлар бу борада интернетни маъқул кўришади. Аммо шуниси ҳам борки, интернет маълумотлари ку­тубхона ўрнини боса олмайди. Боиси, кутубхона китобхонларга маънавий-эстетик жиҳатдан кўп ахбо­рот бера олади. Шу сабаб, бугун кутубхонамиз ишини ривожлантириш, китобхонларни кўпроқ жалб этиш мақсадида китоб кўргазмалари, маънавий-маданий тадбирларга жиддий эътибор қаратяпмиз. Бу каби тадбирлар, шубҳасиз, китобхонларнинг кутубхонага қизиқишини орттиради. уларнинг маънавий-аҳлоқий, эстетик-маданий даражаси юксалишига хизмат қилади.

Шоира АБДУҚОДИРОВА, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бош мутахассиси

Изоҳ қолдиринг

Илтимос, шарҳинигизни ёзинг!
Илтимос, исмингизни киритинг