Ўзбек адибининг ҳикояси Кавказда чоп этилди

Яқинда таниқли ёзувчи ва драматург Қўчқор Норқобилнинг “Бизни оқибат қутқаради” номли ҳикояси Қабардин-Болқор Республикасининг “Горянка” газетасида чоп этилди. Ҳикоя Шимолий Кавказ адабий жамоатчилиги ва ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Нашр бош муҳаррири Зарина Канукова халқларимиз орасида ўрнатилаётган бундай адабий ҳамкорликдан мамнун эканлигини эътироф этди. У мазкур ҳикоя ҳақида фикр юритар экан, шундай ёзади: “Қўчқор Норқобил таҳририятимиз дўстига айланди. У Россия Федерацияси ва Шимолий Кавказ адабиётини диққат билан кузатиб боради. Ўқувчиларимизга унинг миллий руҳ уфирган, ўзбек халқи характери моҳирона талқин этилган асарларини ўқиш завқ бағишлайди.  

Биз муаллиф билан келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаймиз, унинг ижодига муваффақият тилаймиз!”.

Манба: ijod.uz

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan