ХХ аср ўзбек адабиётининг йирик вакили, биринчи ўзбек романнависи ҳисобланмиш Абдулла Қодирий асарларининг тўлиқ тўплами илк бор нашр этилди. InfoCapital Group нашриёти адибнинг ўлмас романлари ва ҳикояларини 5 томлик ҳолда сизнинг эьтиборингизга хавола этади:
1-том. “Ўткан кунлар”
2-том. “Меҳробдан чаён”
3-том. “Диёри бакр”
4-том. “Обид кетмон”
5-том. “Адибни хотирлаб” (адибнинг замондошлари ёзиб қолдирган хотиралар)
Абдулла Қодирийнинг 5 томдаги тўлиқ асарлари тўплами эксклюзив совға тўплами ҳисобланиб, ўзбек мумтоз адабёти шинавандалари учун муносиб совға бўлиши шубхасиздир.